"Президентинг Тошкентда, бу ерда ман президент..."Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган Ўзбекистон фуқаросига ўзи яшайдиган т

  • 6 years ago
"Президентинг Тошкентда, бу ерда ман президент..."

Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган Ўзбекистон фуқаросига ўзи яшайдиган туман мутасаддиси айтган гап.

Президент қабулхонасига ноҳақлик, Ички ишлар тизими мансабдорларининг ноқонуний амаллари устидан шикоят қилган маҳкумларга эса "қонун ҳам, прокурор ҳам, Худо ҳам қамоқхона раҳбари" деб айтган прокурорлардан бири.

Би-би-си ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотларига Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги манзил колонияси раҳбарларининг ноқонуний ишлари устидан бир неча шикоят келиб тушди.

Маълум бўлишича, ушбу манзил колонияси ва бошқа жазони ижро этиш муассасаларининг раҳбарлари қонунга зид ишлари устидан шикоят қилган маҳкумлар ва уларнинг яқинларига босимлар ўтказмоқдалар.

Би-би-сига Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига мурожаатларга кимлар ва нега беписанд муносабатда бўлаётгани ҳақида таниқли инсон инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Турғунов гапириб берди.

Recommended