"Онамнинг бошини қора целофанга тиқиб қийнаган оперлар жазосиз қоладими?" Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимл

  • 6 years ago
"Онамнинг бошини қора целофанга тиқиб қийнаган оперлар жазосиз қоладими?"


Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимлари судда гувоҳлик берди. Тезкор ходимлар Баҳодир Сиддиқов ва Азизбек Ҳалиловлар ҳибсдаги диндорларга нисбатан қийноқ қўлланилмаганини айтишган.

2017 йилнинг 16 ноябридан Тошкент шаҳар ИИББ биносида ушлаб турилган диндорлар ўша вақти тезкор ходимлар Баҳодир Сиддиқов, Анвар Воипов, Улуғбек Насриддинов ҳамда ДХХ ходими эканлиги айтилаётган ва исми ҳеч қаерда маълум қилинмаётган яна бир тезкор ходим томонидан қийноқларга тутилганини айтишган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида иштирок этган икки тезкор ходим ушбу айбларни рад этган ва суди бўлаётган диндорларни танимаслигини маълум қилишган.

Би-би-си судда тингловчи сифатида иштирок этган судланувчиларнинг яқин қариндоши Азиза Узоқова билан боғланиб тезкор ходимларнинг кўрсатмаси ҳақида сўради,

Recommended